Тоқаев Ҳиндистон Бош вазири этиб қайта сайланган Нарендра Модини табриклади
ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Ҳиндистон Бош вазири Нарендра Модига табрик телеграммаси йўллади.

Президент Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модини Ҳиндистон Республикаси Бош вазири этиб қайта сайлангани билан табриклади.
Давлат раҳбари бундай юксак лавозимга қайта сайлангани Ҳиндистон халқининг Нарендра Модининг узоқни кўзлаб олиб бораётган сиёсатига мустаҳкам ишончи ва қўллаб-қувватлашидан далолат эканини таъкидлади.
— Ишончим комилки, Ҳиндистон доно раҳбарлигингиз остида иқтисодиёти жадал ривожланаётган давлатлардан бири сифатида ўзининг ажойиб саёҳатини давом эттиради ва янги ютуқларга эришади. Қозоғистон Ҳиндистон билан узоқ муддатли стратегик шерикликни юксак қадрлайди. Икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик халқларимизнинг мустаҳкам дўстлиги, умумий қадриятлар ва яқин муносабатларга асосланади, - дейилади телеграммада.
Қасим-Жомарт Тоқаев Нарендра Модига барча эзгу ишлариларида муваффақият, дўст Ҳиндистон халқига эса фаровонлик тилади.