Тоқаев Гвинея-Бисау раҳбарини Қозоғистонга ташриф буюришга таклиф қилди

ASTANA. Kazinform – ҚР Президенти Гвинея-Бисау Президенти билан учрашди, деб хабар беради Ақорда.

тоқаев
Фото: Ақорда

БМТнинг иқлим ўзгариши бўйича 29-конференцияси доирасида Қасим-Жомарт Тоқаев Гвинея-Бисау президенти Умару Сисоку Эмбало билан учрашди.

Президент Гвинея-Бисау давлатини Қозоғистоннинг Африка қитъасидаги муҳим ҳамкорларидан бири сифатида тилга олиб, икки давлат ўртасидаги дўстона алоқалар ва ўзаро манфаатли ҳамкорликни мустаҳкамлаш тарафдори эканини тасдиқлади.

Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таъкидлашича, Қозоғистон очиқ ва тинчликсевар сиёсат юритувчи, минтақадаги энг йирик иқтисодиётга эга давлатдир. У, шунингдек, икки давлат ўртасидаги ҳамкорлик кўплаб истиқболларга эга, деб ҳисоблайди.

Глава государства провел встречу с Президентом Гвинеи-Бисау
Фото: Ақорда

Давлат раҳбарининг сўзларига кўра, Қозоғистон ва Гвинея-Бисау ўзларининг географик узоқлигига қарамай, қишлоқ хўжалиги, логистика ва ахборот-коммуникация технологиялари соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш имкониятига эга.

Ўз навбатида Умару Сисоку Эмбало Қозоғистон Президентига икки томонлама муносабатлар салоҳиятини муҳокама қилиш имконияти учун миннатдорлик билдирди.

Учрашув якунида Қасим-Жомарт Тоқаев Умару Сисоку Эмбалони Қозоғистонга ўзига қулай вақтда расмий ташриф билан келишни таклиф қилди.

Сўнгги хабарлар