Тоқаев: Франция Қозоғистоннинг Европадаги жуда муҳим ҳамкоридир

Тоқаев: Франция Қозоғистоннинг Европадаги жуда муҳим ҳамкоридир
Фото: Ақорда

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаев Ақордада Франция Президенти Эммануэль Макрон билан кенгайтирилган учрашувда икки томонлама муносабатларнинг устувор йўналишларини айтиб ўтди, деб хабар беради Каzinform агентлиги.

“Бугунги учрашув икки давлат ўртасидаги турли соҳалардаги ҳамкорликни янги босқичга кўтаради. Мен бунга тўлиқ ишонаман. Франция Қозоғистоннинг Европадаги жуда муҳим ва ишончли ҳамкоридир. Ўтган йили ўзаро товар айирбошлаш ҳажми 30 фоизга ошиб, 4 миллиард долларга етди. Жорий йилнинг саккиз ойида ўзаро товар айирбошлаш ҳажми ўтган йилга нисбатан 21 фоизга ошди. Яъни 2,7 миллиард долларга етди”, – деди Қозоғистон Президенти.

Қасим-Жомарт Тоқаев Франция ҳозиргача Қозоғистонга қарийб 18,7 миллиард доллар сармоя киритганини таъкидлади.

“Қўшма лойиҳалар энергетика, тинч атом, тоғ-кимё саноати, машинасозлик, қурилиш материаллари ишлаб чиқариш, аэрокосмик, фармацевтика ва бошқа соҳаларни қамраб олади. Бундан ташқари, яна бир қатор муҳим лойиҳалар амалга оширилади. Бугун бўлиб ўтадиган Қозоғистон-Франция бизнес форумида ушбу лойиҳалар атрофлича муҳокама этилади”, – деди Қозоғистон Президенти.

Шунингдек, Давлат раҳбари икки давлат ўртасидаги маданий-гуманитар алоқалар қайта тикланганини эслатди.

“Жаноб Макрон, буларнинг барчаси сизнинг шахсий ёрдамингиз туфайли амалга ошди. Ўзаро муносабатларни ривожлантиришга қўшаётган беқиёс ҳиссангизни юксак қадрлайман. Шунингдек, икки давлат ҳамкорлигини янги босқичга кўтариш учун бор куч-ғайратим билан сиз билан ҳамкорлик қилишга тайёр эканлигимни яна бир бор таъкидламоқчиман”, – деди Қ.Тоқаев.

Сўнгги хабарлар
telegram