Қасим-Жомарт Токаев ва FIBA президенти Қозоғистонда баскетболни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди
ASTANA. Kazinform — Мустақиллик саройида Қасим-Жомарт Тоқаев Халқаро баскетбол федерацияси (FIBA) президенти Сауд Али Ал-Таний билан учрашди. Бу ҳақда Ақорда маълум қилди.
“Суҳбат давомида Президент FIBAнинг миллий баскетболга кўрсатаётган қўллаб-қувватлашини юқори баҳолаб, Сауд Али Ал-Танийга Қозоғистон Миллий баскетбол федерацияси йиғилишида иштирок этгани учун миннатдорлик билдирди. Давлат раҳбари жорий йилда мамлакат баскетболи тарихига 100 йил тўлаётганини таъкидлади. Шу муносабат билан болалар ва ёшлар қизиқиш билдираётган баскетбол оммабоп спорт турлари қаторига кирганини қайд этди”, — дейилади хабарда.
Шунингдек, Қозоғистондан халқаро миқёсда, жумладан, жаҳон чемпионатлари ва Олимпиада ўйинларида иштирок этган машҳур баскетболчилар етишиб чиққанини таъкидлади.
Қасим-Жомарт Тоқаев мамлакатда истиқболли йўналиш сифатида 3×3 форматидаги баскетболга қизиқиш ортиб бораётганига эътибор қаратди.
Учрашувда оммавий ва профессионал баскетболни ривожлантириш, спорт захирасини тайёрлаш ҳамда қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.
Федерация президенти Давлат раҳбарига мамлакатда ушбу спорт турини қўллаб-қувватлаётгани учун самимий миннатдорлик билдириб, ташкилотнинг баскетболни янада оммалаштиришга қаратилган режалари билан ўртоқлашди.