Тоқаев Эмомали Раҳмон билан суҳбатлашиб, Қозоғистон-Тожикистон алоқаларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади

ASTANА. Кazinform — Давлат раҳбари Тожикистон Президентини туғилган куни билан табриклади ва унга қардош тожик халқи манфаатлари йўлида масъулиятли давлат хизматида муваффақиятлар тилади. Бу ҳақда Ақорда хабар берди.

 Тоқаев Эмомали Раҳмон билан суҳбатлашиб, Қозоғистон-Тожикистон алоқаларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидлади
Фото: Ақорда

— Қасим-Жомарт Тоқаев Эмомали Раҳмоннинг мустақил Тожикистон давлатини шакллантириш, тинчлик ва ҳамжиҳатликни ўрнатиш ҳамда мамлакатнинг узоқ муддатли ривожланишига қўшган тарихий ҳиссасини таъкидлади. Қозоғистон Президенти Тожикистон раҳбарининг икки давлат ўртасидаги кўп асрлик дўстлик ва ўзаро қўллаб-қувватлашга асосланган стратегик шериклик ва иттифоқни мустаҳкамлашдаги ролини юқори баҳолади. Суҳбат давомида Қасим-Жомарт Тоқаев ва Эмомали Раҳмон икки томонлама ҳамкорликнинг ривожланиш суръатидан мамнун эканликларини билдирдилар. Шунингдек, улар давлатлараро интеграциянинг барча соҳаларида Қозоғистон-Тожикистон алоқаларини кенгайтириш муҳимлигини таъкидладилар, — дейилади хабарда.

Давлат раҳбарлари халқаро ва минтақавий кун тартибидаги долзарб масалалар бўйича фикр алмашдилар ва бўлажак учрашувлар жадвалини муҳокама қилдилар.

Эслатиб ўтамиз, Давлат раҳбари ўқитувчиларни касб байрами билан табриклади.