11:53, 12 Февраль 2024 | GMT +5
Тоқаев бўрон пайтида халққа ёрдам беришга ошиққан одамларга миннатдорчилик билдирди ва уларни мукофотга номзод қилиб кўрсатди
ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Президенти бўрон пайтида халққа ёрдам кўрсатган бир қатор хизматлар вакилларига миннатдорчилик билдирди.

“Яқинда республикамизнинг қатор ҳудудларида об-ҳаво кескин ўзгариб, вазият оғирлашган бир пайтда маҳаллий ижро ҳокимияти, Фавқулодда вазиятлар вазирлиги ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар ходимлари, тиббиёт мутахассислари, коммунал хўжалиги ва йўл хўжалиги соҳаси вакиллари ходимлари ҳамда бошқа фуқаролар халқ манфаати йўлида фидокорона меҳнат қилдилар”, – дейилади Ақорда матбуот хизмати хабарида.
Президент Қасим-Жомарт Тоқаев уларнинг барчасига чин юракдан миннатдорчилик билдириб, самимий саломларини изҳор этди.
Бир гуруҳ хизмат кўрсатган фуқаролар давлат мукофотига кўрсатилди.