Того Республикаси Президенти расмий ташриф билан Қозоғистонга келади

Давлат раҳбари Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан Того Республикаси Президенти Фор Эссозимна Гнассингбе 27—28 ноябрь кунлари расмий ташриф билан Қозоғистонда бўлади, дея хабар беради Каzinform Ақорда матбуот хизматига таяниб.

Ақорда
Фото: Мухтор Холдорбеков/Kazinform

Ташриф доирасида олий даражадаги музокаралар ўтказилади. Музокаралар чоғида икки томонлама савдо-иқтисодий ва гуманитар ҳамкорликни ривожлантириш истиқболлари, Қозоғистон ва Африка қитъаси мамлакатлари ўртасидаги ҳамкорлик масалаларини муҳокама қилиш режалаштирилган.

Сўнгги хабарлар