ТИВ вакили қозоғистонликларга хорижга чиқиш бўйича маслаҳат берди

None
ASTANA. Кazinform – Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги расмий вакили Айбек Смадияров хорижга чиқаётган Қозоғистон фуқароларига доимо ўзлари билан қоғоз ҳужжатлар олиб юришни маслаҳат берди, деб хабар беради Кazinform мухбири.

«Рақамлаштириш ривожланганлиги сабабли биз телефондан кўплаб ҳужжатларни кўришимиз мумкин. Биз бунга шунчалик кўникиб қолганмизки, чет элга чиқсак, бошқа давлатда ҳам худди шундай хизматни оламиз, деб ўйлаймиз», — дея Айбек Смадияров ҳар қандай ҳужжатнинг қоғоз нусхасини шахсан олиб юришни маслаҳат берди.

«Шунинг учун менинг маслаҳатим шу. Чет элга чиқаётганда, ҳатто электрон чиптангиз бўлса ҳам, рўйхатдан ўтиш пайтида муаммо бўлиши мумкин. Илтимос, эҳтиёт чораси сифатида қоғоз ҳужжатларингизни ўзингиз билан олиб кетинг», — деди ТИВ расмий вакили.

Муаллиф: Есимжан Нақтибай

Сўнгги хабарлар