Тимур Сулейменов пенсия жамғармаси қанча сармоявий даромад топганини айтди

Ұлттық банктің баспасөз қызметі
Фото: ҚР Миллий банк матбуот хизмати

ASTANA. Kazinform – Қозоғистон Республикаси Миллий банки раиси Тимур Сулейменов Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармаси қанча сармоявий даромад топганини маълум қилди.

“Ягона жамғариб бориладиган пенсия жамғармасининг пенсия активлари ижобий динамика кўрсатмоқда. Йил бошидан буён пенсия активлари 18,4 триллион тенгега ёки 3,6 фоизга ошди. Инвестицион даромад миқдори 351,1 млрд тенгега етди. Пенсия бадаллари 396,4 миллиард тенгени, бадалларни муддатидан олдин олиш суммаси эса 66,5 миллиард тенгени ташкил этди”, – деди Т. Сулейменов Ҳукуматнинг бугунги мажлисида.

Шу билан бирга, маърузачининг сўзларига кўра, йил бошидан буён Миллий банкнинг олтин-валюта захиралари олтин сотиб олиш ҳисобига 36,2 миллиард долларга ёки 0,5 фоизга ошган.

“Миллий жамғарманинг маблағлари йил бошидан буён 60,2 миллиард долларни ташкил этди. Шу билан бирга, февраль ойи якунлари бўйича инвестиция даромадлари 1,44 фоиз ёки 0,87 миллиард долларни ташкил этди”, – деди Миллий банк раиси.

Сўнгги хабарлар