Тимур Кападзе Олимпия шаҳарчасидаги муаммолар ҳақида гапириб берди

ASTANА. Кazinform - Футбол бўйича Ўзбекистон Олимпия терма жамоаси бош мураббийи Тимур Кападзе Испания билан ўйин ва Ўзбекистон терма жамоасининг Олимпиадада дуч келган қийинчиликлари ҳақида гапирди.

Кападзе
Фото: Uznews

Кеча, 24 июль куни Ўзбекистон миллий терма жамоаси Олимпиаданинг футбол турнири доирасидаги илк учрашувини Испанияга қарши ўтказди ва рақибига 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди.

- Бу ерда муаммолар бор. Олимпия шаҳарчасига келганимиздан бери биз ҳар куни турли ҳодисаларга дуч келамиз. Бино муаммоси бор, машғулотларга бориш ва қайтишда муаммо бор. Бундан ташқари, автобус ўз вақтида келмайди. Йўл вақт талаб этади. Биз унга кўп вақт сарфлаймиз. Бу фақат бизнинг жамоага хос эмас. Бошқа жамоалар ҳам худди шундай муаммога дуч келишмоқда, - деди у.

Тимур Кападзенинг айтишича, Олимпия шаҳарчасида нафақат футбол машғулотлари, балки бошқа масалаларни ҳам ҳал қилиш керак экан.

- Келганимизнинг биринчи куни бизни жойлаштирган бинони эртаси куни тарк этишимизни сўрашди. Бу бино биз учун мўлжалланмаган экан, — деди Тимур Кападзе.

Бош мураббийнинг фикрича, жамоада ҳар куни турли вазиятлар юзага келади. Уни ҳал қилишда ҳамма иштирок этади. Бироқ бу майда-чуйдалар жамоанинг ўйинга тайёргарлигига салбий таъсир кўрсатмоқда.

У бошқа шаҳарларда футбол ўйнаётган жамоаларда бундай муаммолар йўқлигини таъкидлади.

Сўнгги хабарлар