10:09, 21 Январь 2025 | GMT +5
Тигран Гекчян баскетбол бўйича Қозоғистон миллий терма жамоасини бошқаради
ASTANA. Kazinform - Баскетбол бўйича Қозоғистон терма жамоасида Осиё кубоги саралаш босқичининг қолган ўйинлари олдидан бош мураббий ўзгарди, дея хабар беради Кazinform агентлиги Қозоғистон баскетбол федерациясига таяниб.

Федерация хабарига кўра, Қозоғистон терма жамоасини Қатар ва Эрон терма жамоаларига қарши уй ўйинларига "Атирау барси"даги фаолияти билан Қозоғистонда машҳур бўлган арманистонлик мутахассис Тигран Гекчян тайёрлайди.
Гекчян штабида россиялик Евгений Овсянников ва икки қозоғистонлик мураббий Александр Лисяк ва Тимур Султанов ҳам бор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ баскетбол бўйича Осиё кубогида Қозоғистон терма жамоаси биринчи ўйинда ғалаба қозонгани ҳақида ёзган эдик.