Тибетдаги қор кўчкиси 13 кишининг ҳаётига зомин бўлди

None
PEKIN. Kazinform - Хитой жануби-ғарбидаги Тибет автоном вилоятида қор кўчкиси қурбонлари сони 13 кишига етди. Бу ҳақда жума куни Хитой марказий телевидениеси (CCTV) маълум қилди, дея хабар беради Kazinform.

Унга кўра, 19 январ куни Тибетнинг Ньингчи шаҳри яқинидаги автомобил туннели чиқишида қор кўчкиси тушиб, 13 киши ҳалок бўлди.

«Синьхуа» ахборот агентлиги хабарига кўра, сешанба куни кечқурун Ньингчи яқинидаги автомобил туннелининг чиқишида қор кўчкиси содир бўлган. Одамлар ва машиналар қор остида қолган.

Ҳозирда қидирув-қутқарув операцияси давом этмоқда. Қутқарув операциясида 700 дан ортиқ киши иштирок этмоқда.

Очиқ манбалардан олинган фотосурат
Сўнгги хабарлар
telegram