22:08, 09 Октябрь 2023 | GMT +5
Тибетда қор кўчкиси туфайли икки альпинист ҳалок бўлди
Воқеа жойига етиб келган қутқарувчиларнинг маълум қилишича, қор кўчкиси Шишабангма чўққисида 7600-8000 метр баландликда содир бўлган.
Дастлабки маълумотларга кўра, қор кўчкиси оқибатида икки альпинист ҳалок бўлган. Яна икки киши - АҚШ ва Непал фуқаролари бедарак йўқолган. Непаллик бир альпинист жиддий жароҳат олди.
Денгиз сатҳидан 8027 метр баландликда жойлашган Шишабангма чўққиси Хитой Халқ Республикасининг Тибет автоном туманида жойлашган.
Муаллиф: Руслан Сулейменов