Тиббий маълумотномалар рақамли форматга ўтказилади – ҚР Ҳукумати
ASTANА. Кazinform — Янги йилдан бошлаб тиббиёт соҳасида бир қатор ижобий ўзгаришлар бўлиши кутилмоқда. Улардан бири соғлиқни сақлашни рақамлаштиришдир. Бу ҳақда Қозоғистон Республикаси Ҳукумати матбуот хизмати хабар берди.
Санитария китобчалари ва тиббий маълумотномалар рақамли форматга ўтказилади
Янги йилдан бошлаб шахсий тиббий карталарни бериш, ҳисобга олиш ва юритиш электрон форматга ўтказилади. Мазкур механизмнинг жорий этилиши фуқароларга бир вақтнинг ўзида бир нечта ташкилотга ҳужжат топшириш, уларнинг вақт ва маблағларини тежаш имконини беради. Бугунги кунда қарийб 1,6 миллион қозоғистонлик санитария китобчасига эга.
Ўзгаришлар бошқа тиббий ҳужжатларни беришга ҳам тааллуқлидир. Шунингдек, фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида қоғоздан электрон форматга ўтказиш режалаштирилган:
— меҳнатга лаёқатсизлик гувоҳномаси;
— 075/у “Тиббий маълумотнома”;
— 026/у “ТКК хулосаси”;
— 073/у “Техника воситаларини бошқаришга рухсат берилганлиги тўғрисидаги гувоҳнома”;
— 069/у “Санатория-курорт картаси”;
— 052-2/у “Бола саломатлиги паспорти”
— 076/у “Қурол учун рухсатнома олиш”;
— 038/у “Вақтинчалик меҳнатга лаёқатсизлик гувоҳномаси”.
Айни пайтда ушбу мақсадга эришиш учун ахборот тизимларини интеграциялаш ишлари олиб борилмоқда. Ҳужжатлар учинчи шахсларга фақат фуқароларнинг розилиги билан «еDensaulyq» бўлимида тиббий маълумотлардан фойдаланиш имконини берувчи «eGov mobile» иловаси орқали берилади.
Бундан ташқари, янги йилдан бошлаб болани эмлашга рухсат бериш ёки рад этиш ҳам электрон шаклда қайд этилади. Ҳаракат алгоритми фақат эмланган бемор эмлашдан кейинги асоратлардан шикоят қилса ўзгаради. Тиббиётда бу эмлашдан кейин салбий реакциялар деб аталади. Шифокор зудлик билан ёрдам кўрсатиши, электрон хабарнома бериш ва уни давлат органларига тақдим этиши шарт.