The Music Man: Димаш Қудайберген дунёдаги энг яхши овоз эгаси

ASTANA. Kazinform – Буюк Британиянинг энг машҳур мусиқий нашрларидан бири The Music Man хонанда Димаш Қудайберген ҳақида мақола чоп этди, деб хабар беради Kazinform.
None

«Димаш Қудайберген: дунёдаги энг яхши овоз» номли материалда санъаткорнинг ҳаёти, илк танловлардан бошлаб, стадионлардаги катта концертларгача бўлган ижодий йўли батафсил ёзилган.

The Music Man бутун дунё бўйлаб истеъдодли мусиқачиларни қамраб олган Буюк Британиянинг энг машҳур ва обрўли мусиқа нашрларидан биридир.

Айтганча, нашрнинг Facebookдаги расмий аккаунтдаги ўқувчилар сони 2,9 миллион кишига етади.


Сўнгги хабарлар