Ўтган йили Ўзбекистонда CОVID-19 билан курашиш учун 386 миллион доллар сарфланган

None
None
ТASHKENT. Kazinform - Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашиш учун ўтган йили 4,2 триллион сўм (386 миллион доллар) ажратилди, дея хабар беради Kazinform мухбири Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик палатаси матбуот хизматига таяниб.

«Коронавирус инфекцияси тарқалишига қарши курашишда бюджет маблағларидан оқилона ва мақсадли фойдаланиш муҳим аҳамиятга эга. 2021 йилда ушбу мақсадлар учун дастлаб 3 триллион сўм йўналтирилди. 2021 йил 5 ноябрда қабул қилинган «Ўзбекистон Республикасининг 2021 йилги Давлат бюджети тўғрисида»ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига ўзгартиришлар киритиш ҳақида»ги қонунга асосан қўшимча 1,2 триллион сўм ажратилди», — дейилади идора матбуот хизмати хабарида.

Жумладан, шифокорларни рағбатлантиришга 1 413,9 миллиард сўм, дори-дармонлар, гигиена воситалари ва дезинфекциялаш воситаларига 604,2 миллиард сўм, бир марталик кийим-кечак, қўлқоп, ниқоб ва бошқа харажатларга 89,5 миллиард сўм, жами 86,6 миллиард сўм озиқ-овқат маҳсулотлари харид қилиш учун ажратилди.

Шунингдек, лаборатория реагентлари, пирометрлар, тест тизимлари, вакциналар харид қилиш, эмлаш пунктлари, коронавирусга қарши кураш бўйича тиббий марказлар ташкил этиш учун катта маблағ ажратилди.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда Ўзбекистоннинг катта ёшли аҳолисининг 70 фоизи тўлиқ эмланган. Ўзбекистонда эмлаш кампанияси ўтган йилнинг 1 апрелидан бошланган эди. Эмлаш олтита вакцина билан амалга оширилади: АstraZeneca, ZF-UZ-VАC2001, «Спутник-V», Мoderna, Pfizer ва Sinovac. 3 август куни республикада меҳнатга лаёқатли аҳолини мажбурий эмлашнинг ҳуқуқий асосларини белгиловчи қонун қабул қилинди.

Муаллиф: Мадибек Жанибеков


Сўнгги хабарлар