Ўтган йили Нур-Султанга қанча сайёҳ келди

NUR-SULTAN. Кazinform - АstanaInvest компанияси ўтган йили пойтахтга келган сайёҳлар сонини эълон қилди, дея хабар беради Кazinform.
None
None

«AstanaInvest шаҳар инвестицияларни ривожлантириш маркази» МЧЖ раиси ўринбосари Жалғас Молжигитнинг сўзларига кўра, 2021 йилнинг сўнгги 9 ойида пойтахтнинг сайёҳлик оқими 88 фоизга ошган. Айниқса, ички туризмда ўсиш кузатилмоқда.

«Пойтахтга ташриф буюрган сайёҳларнинг умумий сони 525 минг кишини ташкил этади. Уларнинг 52 минг нафари хорижликлар, 475 мингдан ортиғи маҳаллий сайёҳлардир. 2021 йилнинг 9 ойи давомида жойлашиш хизматлари ўтган йилга нисбатан 41 фоизга ошди. Бу меҳмонхона бизнеси билан боғлиқ«, - деди Ж. Молжигит Нур-Султандаги учрашувда.

Маърузачининг сўзларига кўра, авиакомпанияларда йўловчи ташиш 48 фоизга ошган, темир йўлда эса 21 фоизга камайган.

«2021 йилнинг 9 ойида хорижлик сайёҳлар сони 2020 йилга нисбатан ошди: Россиядан келганлар – 18 фоизга, Туркиядан келганлар – 19 фоизга, Украинадан келган сайёҳлар – 20 фоизга. Коронавирус чекловлари туфайли хориждан сайёҳлар камайган. Ҳозир эпидемик аҳволимиз яхшиланмоқда, умид қиламизки, бу йил чет эллик сайёҳлар сони ортади, ички туризм ҳам ривожланади», — деди Жалғас Молжигит.

Эслатиб ўтамиз, 2021 йил 30 апрелда Президент томонидан «Туризм тўғрисида»ги қонунга 2022 йил 1 январдан бошлаб давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг 7 та янги чора-тадбирлари кўзда тутилган ўзгартиришлар имзоланган эди.

Сўнгги хабарлар