Ўтган йили Қозоғистонга 610 минг хорижий сайёҳ ташриф буюрди

BURABAY. Кazinform - Қозоғистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазири Асхат Оралов 2022 йилда Қозоғистонга келган хорижлик сайёҳлар сони уч баробар ортганини маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ўтган йилнинг тўққиз ойида мамлакатимизга 610 минг нафар хорижлик сайёҳ келганига гувоҳ бўлдик. Концепция доирасида хорижлик сайёҳларнинг Қозоғистонга ташрифи сонини ҳозирда 4 миллионга етказишни кўриб чиқяпмиз ва хоҳлаймиз. Бу иқтисодиётнинг барча тармоқларини ривожлантиришга улкан суръат беради, бу янги иш ўринлари яратилиши , янги шарт-шароитлар яратиш, бюджетга солиқ тушумидир. Бу ҳам рақобат муҳити, рақобат бор жойда сифат ҳам ҳамиша юксалиб боради», - деди Асхат Оралов вазирлик ҳайъатининг сайёр йиғилишидан сўнг журналистлар саволларига жавоб берар экан.

Учрашувда таъкидланганидек, 2021 йилнинг шу даври якунларига кўра, тўққиз ойда Қозоғистонга 208,5 минг нафар хорижлик саёҳатчи ташриф буюрган. Динамика хизматлар экспортига ижобий таъсир кўрсатиб, 2022 йилда 1,3 миллиард АҚШ долларига кўтарилди. 2021 йилда худди шу даврда экспорт ҳажми 395 миллион долларни ташкил этди.

«Вазирлик Қозоғистонда «Grand Тоur оf Каzakhstan»нинг асосини ташкил этувчи бешта устувор йўналишни ишлаб чиқди. Бу талабга эга жозибали йўналишлардир. Уларнинг ҳаммаси ҳам кўп сонли сайёҳларни қабул қилишга тайёр эмас. Шу боис, биз ҳокимликлар билан биргаликда танланган йўналишлар бўйлаб инфратузилмани яхшилаш, сайёҳлар учун шароит яратишни режалаштирганмиз. Шунингдек, туризм ходимларини ўқитиш ва малакасини ошириш, туроператорлар билан биргаликда мақсадли бозорларда турларни илгари суриш бўйича ишлар олиб борилади», — дея қўшимча қилди Асхат Оралов.

Муаллиф: Серик Сабеков

Сўнгги хабарлар