Ўтган йили Қозоғистонга 1 миллионга яқин хорижий сайёҳ келган

ASTANA. Kazinform – ҚР Ҳукумат йиғилишида маъруза қилган Маданият ва спорт вазири Асхат Оралов пандемия оқибатларига қарамай, ички туризм кўрсаткичлари яхшиланганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Жаҳон сайёҳлик ташкилоти (UNWTO) туризмнинг тикланиши 2024 йилгача кечиктирилишини башорат қилнан эди. Бироқ пандемиянинг оғир оқибатларига қарамай, ўтган йил натижаларига кўра Қозоғистонда туризм қайта тикланди дейишга барча асослар мавжуд. Бугунги кунда маҳаллий сайёҳлар сони 25 фоизга ошиб, 8,6 миллион кишига етди. Бу пандемиягача бўлган кўрсаткичдан қарийб 2 миллионга кўп», – деди Асхат Оралов.

Бундан ташқари, ўтган йили Қозоғистонга 1 миллионга яқин хорижий сайёҳ келган. Вазирнинг сўзларига кўра, жорий йилда бу кўрсаткич 1,4 миллионга ошиши кутиляпти.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар