14:15, 22 Апрель 2022 | GMT +5
Ўтган йили Қозоғистондаги меҳмонхоналар 5,5 миллион сайёҳни қабул қилди
NUR-SULTAN. Kazinform – Ўтган йили меҳмонхоналар томонидан кўрсатилган хизматлар ҳажми 109 миллиард тенгега етди. Бу 2020 йилга нисбатан 63,1 фоизга кўпдир, дея хабар беради Kazinform finprom.kz нашрига таяниб.
Аксарият хизматлар Алматида кўрсатилади - 27,9 миллиард тенге. Йиллик ўсиш 66,1% ни ташкил қилди. Кучли учликка пойтахт (20,3 миллиард тенге, ўсиш 75,4 фоиз) ва Ақмола вилояти (10,5 миллиард тенге, ўсиш 63,9 фоиз) ҳам киради.
2021 йилда меҳмонхоналар 5,5 миллион меҳмонга хизмат қилган. Бу ўтган йилга нисбатан 52,9 фоизга кўпдир.
Ташриф буюрувчиларнинг аксарияти Алматида - 1,2 миллион (ўсиш 65,5 фоиз). Ҳудудлар ўртасида Нур-Султан (751,1 минг киши, ўсиш 78,4 фоиз) ва Алмати вилояти (609 минг киши, 26,1 фоиз) етакчилик қилмоқда.