Ўтган йили Қозоғистонда нефт ва газ конденсати экспорти 36,4 млрд долларгача ошди

ASTANA. Kazinform - Ўтган йили нефт ва газ конденсати экспорти 36,4 миллиард долларгача ошди. Бу ҳақда бугун Ҳукумат йиғилишида ҚР Миллий банк раиси Ғалимжан Пирматов маълум қилди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None

«Ўтган йилнинг 9 ойи якунларига кўра, тўлов балансининг жорий ҳисоби профицит билан шаклланган ва савдо балансининг яхшиланиши ҳисобига 8 миллиард долларни ташкил қилган. Савдо балансининг ижобий сальдоси ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 15,7 миллиард долларга ошиб, 29,2 миллиард долларни ташкил этди», - деди ҚР Миллий банк раиси.

Унинг маълумотларига кўра, нефт ва газ конденсати экспортининг 63,4 фоизга ошгани эвазига 36,4 миллиард долларга, маҳсулот экспорти эса 64,2 миллиард долларга ёки 48,4 фоизга ошган.

«Товарлар импорти 17,5 фоизга ошиб, 35 миллиард долларни ташкил этди. Тўғридан-тўғри хорижий инвесторларнинг даромадлари 3,3 миллиард долларга ошиб, 19,7 миллиард долларни ташкил этди. Жорий ҳисобнинг профицити барқарор эмас. Чунки бу хомашёнинг, биринчи навбатда, нефт нархининг юқорилиги билан боғлиқ», - деди Ғалимжан Пирматов.

Муаллиф: Марлан Жиембай

Сўнгги хабарлар