15:57, 19 Март 2023 | GMT +5
Ўтган йили Қозоғистонда 19 та савдо маркази қурилди
ASTANA. Kazinform – 2022 йилнинг 12 ойида Қозоғистонда умумий қиймати 16,1 миллиард тенге бўлган 19 та савдо-кўнгилочар марказлари фойдаланишга топширилди, дея хабар беради Kazinform.
2021 йилда 8 та савдо мажмуаси қурилганди.
Қозоғистоннинг 10 та ҳудудида янги савдо объектлари пайдо бўлди.
Энг кўп кўнгилочар савдо марказлари Қизилўрда (6) ва Атирау (3) вилоятларида қурилган.
Шунингдек, 12 ой давомида 6 та ёпиқ бозор ва павильон фойдаланишга топширилди.