Ўтган йили Қозоғистон ЕОИИ мамлакатларига 9,7 млрд долларлик маҳсулот экспорт қилди

ASTANA. Kazinform – Ўтган йили Қозоғистон Евроосиё иқтисодий иттифоқи мамлакатларига 9 млрд 709,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилди. Бу ҳақда Kazinform мухбири ҚР Миллий статистика бюросига таяниб хабар беради.
None

Бюро маълумотларига кўра, ўтган йили Қозоғистон ва ЕОИИ мамлакатлари ўртасидаги товар айирбошлаш ҳажми 28 311,2 млн долларни ташкил қилган. Яъни 2021 йилга нисбатан 6,5 фоизга кўпдир.

Ўтган йилнинг январ-декабр ойларида Қозоғистондан 9 млрд 709,8 млн долларлик маҳсулот экспорт қилинган ва 18 млрд 601,4 млн долларлик маҳсулот импорт қилинган.

Ўтган йили Қозоғистон ЕОИИ давлатлари орасида Россия билан энг кўп савдо қилган (ташқи савдо улуши – 92,3%). Кейинги ўринларда Қирғизистон (4%) ва Беларусь (3,6%).

Эслатиб ўтамиз, аввал хабар берганимиздек, Қозоғистонда чакана товар айирбошлаш ҳажми 20,8 фоизга ошди.

Муаллиф: Алихан Асқар

Сўнгги хабарлар