Ўтган йили АҚШда табиий офатлар туфайли миллионлаб одамлар бошпанасиз қолган

Аҳолини рўйхатга олиш бюроси маълумотларига кўра, 3,4 миллионга яқин одам табиий офатлар туфайли уйларини тарк этишга мажбур бўлди. Уларнинг қарийб 40 фоизи бир ҳафта ичида уйларига қайтган, 16 фоизга яқини аввалги уйларига қайтмаган, 12 фоизи эса олти ойдан ортиқ вақт давомида эвакуация қилинди.
Энг кўп жабрланганлар қуйидаги штатларда: Флорида - 888 мингдан ортиқ, Калифорния - 387 минг, Луизиана - 368 минг, Техас - 292 минг, Нью-Жерси - 108 минг ва Массачусетс - 105 минг киши.
Океан ва атмосфера тадқиқотлари миллий бошқармаси 18 та экстремал об-ҳаво ҳодисасининг ҳар бири 1 миллиард долларлик иқтисодий зарар келтирганини маълум қилди.
Иқлим мутахассислари глобал исиш ҳалокатли офатлар сонини ошириши ҳақида огоҳлантирмоқда.
Муаллиф: Рустем Қожибаев
Фото: Ricardo Arduengo / AFP via Getty Images