Ўтган тўрт ойда Ўзбекистон 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди

TASHKENT. UzA-Kazinform - Жорий йилнинг январь-апрель ойлари давомида хорижий мамлакатларга умумий қиймати 256,1 миллион АҚШ долларига тенг 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилинган. Бу эса 2022 йилнинг шу давридагига нисбатан 6,5 фоиз кўпдир, деб хабар беради Kazinform UzAга таяниб.

Ўтган тўрт ойда Ўзбекистон 359,2 минг тонна мева-сабзавот экспорт қилди

Экспортда қиймат жиҳатидан энг катта улушни мош, майиз, қуритилган қора олхўри, помидор, карам, узум, пиёз ва анор эгаллайди.

2023 йилнинг январь-апрель ойларида экспортнинг умумий ҳажмида мева-сабзавотларнинг улуши 3,3 фоизни ташкил этган.

Россия, Покистон, Хитой, Қозоғистон, Афғонистон, Қирғизистон, Беларусь, Туркия, Ироқ ва Эрон юртимизда етиштирилган мева-сабзавот маҳсулотларининг асосий экспорт бозорларидир, дейилади МҲТИ таҳлилида.