Ўтган суткада Қозоғистонда 50 кишида коронавирус аниқланди

ASTANA. Kazinform – Ўтган суткада Қозоғистонда 50 киши коронавирусга чалинган. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлигига таяниб хабар беради.

Ўтган суткада Қозоғистонда 50 кишида коронавирус аниқланди

19 октябр ҳолатига кўра, Қозоғистонда 958 киши (-817 + ва 141 КВИ-) коронавирус инфекциясидан даволанмоқда. Улардан 102 нафари шифохоналарда, 856 нафари амбулатория шароитда даволанмоқда.

5 нафар беморнинг аҳволи оғир, 4 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир, 1 нафар бемор ўпкани сунъий шамоллатиш аппаратига уланган.