Ўтган суткада 70 нафар қозоғистонлик коронавирусга чалингани аниқланди

ASTANА. Kazinform – Ўтган бир суткада Қозоғистонда 70 кишида коронавирус аниқланди ва 8 киши ковид пневмонияси билан касалланди. Бу ҳақда Kazinform ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар беради.

Ўтган суткада 70 нафар қозоғистонлик коронавирусга чалингани аниқланди

Вазирлик маълумотларига кўра, 21 декабр ҳолатига кўра, Қозоғистонда коронавирусдан 1 835 киши (-1 681+ ва 154 КВИ-) даволанишни давом эттирмоқда. Уларнинг 139 нафари шифохоналарда, 1 696 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.

КВИ+, КВИ- ҳолатлари орасида:

- 8 нафар беморнинг аҳволи оғир,

-5 нафар беморнинг аҳволи ўта оғир,

-3 нафар бемор нафас олиш аппаратига уланган.