10:43, 17 Июнь 2022 | GMT +5
Ўтган куни Қозоғистонда 17 та янги коронавирус юқтириш ҳолати қайд этилди
NUR-SULTAN. Кazinform - Охирги 24 соат ичида 17 та янги коронавирус инфекцияси юқтириш ҳолати қайд этилди, дея хабар беради Кazinform коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Теlegram-каналига таяниб.

Қозоғистонда 17 июн ҳолатига кўра, 17 нафар бемор ПЗР тести ижобий натижа билан қайд этилган.
Улардан: Нур-Султон шаҳрида – 3 та, Олмаота шаҳрида – 10 та, Ақмола вилоятида – 1 та, Қарағанди вилоятида – 1 та, Павлодар вилоятида – 1 та ва Шимолий Қозоғистон вилоятида – 1 та.
Мамлакатда жами 1 миллион 305 минг 917 та ҳолат тасдиқланган.