13:07, 08 Апрель 2023 | GMT +6
Ўтган бир суткада Қозоғистонда 77 кишида коронавирус аниқланди
ASTANA. Kazinform – ҚР Соғлиқни сақлаш вазирлиги Қозоғистонда ўтган сутка давомида 77 кишида коронавирус аниқланганини маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.
Агентликнинг 8 апрелдаги маълумотларига кўра, 1 860 киши коронавирус инфекциясидан даволанмоқда (-1680+ ва 180 КВИ-), шулардан 180 нафари шифохоналарда, 1 680 нафари амбулатория шароитида даволанмоқда.
«КВИ+ ва КВИ- билан касалланганлар орасида 3 нафарининг аҳволи оғир. «Реанимация бўлимларида аҳволи ўта оғир бўлган беморлар йўқ», дейилади Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарида.