Ўтган ҳафтада дунёда 5,8 миллиондан ортиқ одам коронавирус билан касалланган
Бу ҳақда Kazinform Қозоғистон Ҳукумати ҳузуридаги Қозоғистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича идоралараро комиссиясининг Тelegram-каналига таяниб хабар беради.
Баъзи Европа мамлакатларида касалликнинг кескин ўсиши кузатилмоқда. Францияда ҳар куни 150 000 дан ортиқ одам вирус билан касалланади. Бу март ойи охиридан бери мамлакатдаги энг юқори кўрсаткичдир. Кейинги ўринда Германия туради, у ерда ҳар куни 130-140 минг кишига коронавирус ташхиси қўйилади. Италия учинчи ўринда, бу ерда кўрсаткичлар кунига 100 мингдан ошиб кетди.
«Шунингдек, ёз бошидан буён Испанияда касаллик икки баравар, Австрия ва Нидерландияда уч баробар, Грецияда тўрт баробар, Бельгияда эса олти баробар кўпайган. Пасайиш фақат Португалияда кузатилмоқда, Шарқий Европанинг қатор мамлакатларида эса вазият барқарор», — дейилади хабарда.
Фото: en.kabar.kg