07:40, 07 Декабрь 2023 | GMT +5
Тейлор Свифт Time журнали томонидан йил одами деб топилди

"Ушбу мукофот кўпинча давлат раҳбарлари ва саноат гигантларига берилади", – деди Time бош муҳаррири Сэм Жейкобс.
Унинг сўзларига кўра, Свифт нима бўлишидан қатъий назар ажралиб туриш йўлини топди.
“У ҳам ижодкор, ҳам ўз ҳикоясининг қаҳрамони бўла оладиган камдан-кам учирайдиган одам”, – деди Жейкобс.
Финалчиларнинг якуний рўйхатида Свифт Россия ва Хитой етакчилари Владимир Путин ва Си Цзиньпин, Британия қироли Чарлз III ва Барбини ортда қолдирди.
Тейлор Свифт айни дамда дунё бўйлаб гастролларда юрибди.