Tesla одамсимон роботлар ишлаб чиқаришни режалаштирмоқда
ASTANA. Kazinform – Tesla келгуси йилда компания таркибида одамсимон роботлардан фойдаланишни режалаштирмоқда, бошқа компаниялар учун эса оммавий ишлаб чиқариш 2026 йилда бошланади, деб ёзади Iot World Today.

- Tesla келгуси йилда ички фойдаланиш учун фойдали, кичик ўлчамли гуманоид роботларни ишлаб чиқаради ва биз 2026 йилда бошқа компаниялар учун кенг кўламли ишлаб чиқаришга умид қиламиз, - деди Илон Маск Х платформасидаги баёнотида.
Бу хабар интернетда шов-шувга сабаб бўлди.
Маск аввалроқ молиявий анжуманда инвесторларга Optimus деб номланган робот 2024 йил охиригача тайёр бўлиши мумкинлигини айтган эди.
- Лабораторияда оддий завод ишларини бажаришимиз мумкин. Ўйлаймизки, Optimus шу йил охиригача заводнинг ўзида чекланган миқдорда ишлаб чиқарилади ва фойдали вазифаларни бажаради, - деди у.