Теннис: Юлия Путинцева Будапешт турнирини ғалаба билан бошлади

NUR-SULTAN. Kazinform – Қозоғистонлик Юлия Путинцева Будапештдаги WTA 250 турнирини ғалаба билан бошлади, деб хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Дунёнинг 32-си, ушбу мусобақанинг 3-ракеткаси Ю.Путицева биринчи даврада дунё рейтингида 76-ўринни эгаллаб турган словакиялик Анна Шмидлова билан учрашди.

Қозоғистонлик теннисчи 6:4, 6:1 ҳисобида зафар қучди. Бир соату 35 дақиқа давом этган мусобақада Путинцева 1 та эйс амалга оширди ва 8 та брейк-пойнтдан 6 тасидан фойдалана олди.

Рақиб 2 эйс, 3 брейк (13 брейк-пойнт) билан ажралиб турди.

Ю.Путинцева иккинчи босқичда швециялик Ребекка Петерсон ёки бразилиялик Лаура Пигосси билан куч синашади.

Соврин жамғармаси 203 минг евродан ортиқ бўлган Будапешт мусобақаси 17 июл куни якунланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Елена Рибакина федерация мукофотини олишдан бош тортгани ҳақида хабар берган эдик.


Фото: cdn.boogiecall.com


Сўнгги хабарлар