Теннис: Қозоғистонлик Тимофей Скатов Бразилиядаги турнирнинг чорак финалига чиқди

NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Тимофей Скатов «Кампинас» (Бразилия) «Челленжер» турнирида чорак финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Дунё рейтингида 259-ўринни эгаллаб турган Т.Скатов биринчи даврада дунёнинг 186-ракеткаси аргентиналик Рензо Оливони 6:3, 7:6 (7:3) ҳисобида мағлуб этди.

Қозоғистонлик теннисчи иккинчи даврада дунё рейтингида 263-ўринни эгаллаб турган яна бир аргентиналик Aндреа Колларини билан ўйнади. Бу ўйин ҳам баҳсли бўлиб, икки соат давом этди.

Т.Скатов рақибини 7:6 (7:2), 6:2 ҳисобида мағлуб этди. У мусобақа давомида 3 та эйс қайд етди ва 10 та брейк-пойнтнинг 4 тасидан фойдаланди. A. Коллари 2 эйс, 2 брейкдан ошиб кета олмади.

Т.Скатов ярим финал учун дунёнинг 94-ракеткаси бразилиялик Тьяго Монтейро ёки 127-ўринни эгаллаб турган перулик Хуан Пабло Варильяс билан куч синашади.

Муваллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар