Теннис: Қозоғистонлик теннисчи Елена Рибакина Цинциннати турнирининг учинчи босқичига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 19 -ракеткаси Елена Рибакина Цинциннати WТА 1000 турнирининг учинчи босқичига чиқди, деб хабар беради Kazinform мухбири.

Е. Рибакина иккинчи даврада дунёнинг 16-ракеткаси ва мазкур турнирнинг 15-ракеткаси бельгиялик Элиза Мертенс билан ўйнади.

Қозоғистонлик теннисчи иккита сетда 6:3, 6:2 ҳисобида ғалаба қозонди.

1 соат 15 дақиқа давом этган баҳсда рақиблар 4 та эйс қилишди. Е. Рибакина 7 та брейк-пойнтнинг учтасидан фойдаланган. Э. Мертенс эса иккита шундай имкониятни қўлдан бой берди.

Е. Рибакина чорак финал учун дунёнинг 3-ракеткаси, беларусьлик Арина Соболенко ёки 31-ўриндаги испаниялик Паула Бадоса билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар