Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина йилни жаҳон рейтингида ТОП-15да якунлади

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Аёллар теннис ассоциацияси (WТА) янгиланган рейтингни эълон қилди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистоннинг биринчи ракеткаси Елена Рибакина 14-ўринни сақлаб қолди.

Юлия Путинцева ҳамон 42-ўринда, Зарина Диас эса 102-ўринда.

Пешқадамликдаги кучли учлик ўзгармаган. Австралиялик Эшли Барти биринчи, беларусьлик Арина Соболенко иккинчи, испаниялик Гарбинье Мугуруса учинчи ўринда.

Жуфтлик баҳсларида чехиялик Катерина Синякова ва Барбора Крейчикова, Хитой Тайпейи вакиласи Се Су-Вей пешқадамлик қилмоқда.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram