Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Майами турнирининг учинчи босқичига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 18-ракеткаси Елена Рибакина Майамида бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг учинчи босқичига йўл олди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Соврин жамғармаси 8,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган энг йирик турнирнинг 17-ракеткаси сифатида рўйхатдан ўтган қозоғистонлик теннисчи мусобақани иккинчи босқичдан бошлади.

Е.Рибакинага дунёнинг 57-ракеткаси, руминиялик Елена Габриэла Рузе рақиблик қилди.

Бу икки теннисчининг илк учрашуви эди.

Биринчи сетда қозоғистонлик спортчи 6:4 ҳисобида ғалаба қозонди.

Иккинчи сетда руминиялик спортчи навбатдаги брейкни амалга оширди, аммо Е.Рибакина ҳисобдаги мувозанатни тиклади. Ниҳоят, учрашув яна бир брейк билан якунланди - 7:5.

1 соат 45 дақиқа давом этган мусобақада қозоғистонлик теннисчи 7 та эйс амалга оширди ва 10 та брейк-пойнтдан олтитасини ишлатди. Рақиб 2 та эйс, 4 та брейк (7 та брейк)дан ошиб кета олмади.

Учинчи босқичда Елена Рибакина икки америкалик, дунёнинг 21-ракеткаси Жессика Пегула ёки 2017 йилги US Оpen ғолиби, 38-ўринни эгаллаб турган Слоан Стивенслардан бири билан куч синашади.

Ўтган йили Е.Рибакина ушбу мусобақанинг учинчи босқичига қадар етиб борган эди.

Аввалроқ, Михаил Кукушкин Майами турнирининг иккинчи босқичига чиққани, Қозоғистон терма жамоаси эса Дэвис кубогининг учинчи саватчасидан жой олгани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар