Теннис: Қозоғистонлик Елена Рибакина Индиан-Уэллс турнирининг чорак финалига чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Қозоғистоннинг дунёнинг биринчи ракеткаси Елена Рйбакина Индиан Уэллс WТА 1000 турнирининг чорак финалига чиқди, дея хабар беради Кazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи тўртинчи босқичда дунёнинг 51-ракеткаси швейцариялик Виктория Голубич билан тўқнаш келди.

Соврин жамғармаси 8,4 миллион АҚШ долларини ташкил қилувчи мусобақанинг иккинчи босқичида швейцариялик спортчи яна бир қозоғистонлик Юлия Путинцевани мағлуб этгант эди.

Е. Рибакина Ю. Путинцева учун реванш олди. Тахминан бир ярим соат давом этган баҳсда у рақибини 7:6 (7:5), 6:3 ҳисобида мағлуб этди. Елена 5 та эйс амалга оширди ва барча 3 та брейк-пойнтдан фойдаланди.

В.Голубич 2 брейк-пойнтдан фақат биттасини фойдаланишга муваффақ бўлди.

Е.Рибакина ярим финалга чиқиш учун дунёнинг 6-ракеткаси гретсиялик Мария Саккари билан куч синашади.

Муаллиф: Елжан Ерали


Сўнгги хабарлар
telegram