Теннис: Қозоғистонлик Александр Недовесов «Катта дубулға» турнирининг уч карра чемпиони устидан ғалаба қозонди

None
None
NUR-SULTAN. Kazinform - Қозоғистонлик Александр Недовесов Испанияда ўтказилаётган Марбелья Челленжер турнирининг жуфтлик баҳсларида ярим финалга чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, А.Недовесов ва покистонлик Айсем Қуреши чорак финалда испаниялик Пабло Андухар ва «Катта дубулға»нинг уч карра ғолиби швейцариялик Станислас Вавринка билан билан учрашди.

Александр ва Айсам биринчи партияда рақибларини мағлуб этишди - 6: 1.

Иккинчи сет тақдири тай-брейкда ҳал бўлди ва Қозоғистон-Покистон жуфтлиги ғалабани қўлга киритди - 7:6 (7:1).

Недовесов ва Қуреши ярим финалда чехиялик Роман Жебави – австриялик Филипп Освальд ёки британияликлар Жонни О Мара – Кен Скупски жуфтлиги ғолиби билан куч синашади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ қозоғистонлик теннисчи Испаниядаги турнирда чорак финалга чиққани ҳақида хабар берган эдик.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар