12:57, 09 Ноябрь 2022 | GMT +5
Теннис: Қозоғистон ЖЧ ярим финалига чиқиш учун Испания термаси билан куч синашади
ASTANA. Kazinform - Қозоғистоннинг Шотландия пойтахти Глазго шаҳрида теннис бўйича жамоавий жаҳон чемпионати – Билли Джин Кинг кубоги финал босқичи «С» гуруҳида Испания терма жамоасига қарши баҳс олиб боради, деб хабар бермоқда Kazinform мухбири.
Қозоғистонликлар Билли Джин Кинг кубоги финалида илк бор иштирок этмоқда, Испания эса беш карра жаҳон чемпиони.
Испания билан ўйин Астана вақти билан 22:00да бошланади ва Qazsport телеканали орқали жонли эфирда намойиш этилади.
Агар Қозоғистон терма жамоаси ушбу баҳсда ғалаба қозонса, ярим финалга йўлланма олади.
Муаллиф: Ғайса-Ғали Сейтақ