Теннис: Қозоғистон спорчилари жаҳон рейтингида рекорд ўрнатишди
Қозоғистон теннис федерацияси хабарига кўра, эркаклар ўртасида мамлакатнинг биринчи ракеткаси Александр Бублик 39дан 41га тушиб кетди. Президент кубоги финалига чиқиш натижасида Денис Евсеев дарҳол 341-ўриндан 269-ўринга кўтарилди.
Ушбу мусобақанинг ярим финалига қадар етиб борган Бейбит Жукаев 394-ўринда. Шундай қилиб, иккаласи ҳам шахсий рекорд натижаларга эришдилар.
Дмитрий Попко 179, Михаил Кукушкин 207, Тимофей Скатов 216-ўринни эгаллаб турибди. Жуфтлик баҳсларида Андрей Голубев 43-ўрин, Александр Недовесов эса 61-ўринни эгаллаб турибди.
Аёллар ўртасида Елена Рибакина 23-ўринда қолди, Юлия Путинцева эса 39-ўриндан 41-ўринга тушиб кетди. Зарина Дияс - 245, Жибек Қуламбаева - 488 (+21), Гўзал Айнитдинова - 561.
Жуфтлик баҳсларида Анна Данилина 23-ўринни эгаллаб турибди.
Муаллиф: Ғайсағали Сейтақ
Фото: sports.kz