Теннис бўйича ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистондан кимлар иштирок этиши маълум бўлди

NUR-SULTAN. Kazinform - 1-6 август кунлари Чехиянинг Простеев шаҳрида 14 ёшгача бўлган теннисчилар ўртасида жамоавий жаҳон чемпионати бўлиб ўтади, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясининг хабар беришича, жаҳон чемпионати мусобақаларида ўғил-қизлар ўртасида 16 та жамоа иштирок этади.

Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси илк бор бундай даражадаги мусобақада иштирок этмоқчи. Жамоа мураббийи Сергей Квак мамлакат шарафини Занғар Нурланули, Дамир Жалғасбай ва Даниэль Тазабековлар ҳимоя қилишини малум қилди.

Занғар Нурланули 2008 йил 4 июлда таваллуд топган. Қозоғистон мусобақаларида Туркистон вилояти номидан қатнашади. Тўрт ёшида Алматида теннис билан шуғуллана бошлаган, унинг биринчи мураббийи Қайрат Кўшеров бўлган. Ҳозирда Братиславада яшайди, Доминика Cибулкова академиясида ўқийди. Баландлиги - 175 см, вазни - 63 кг. Ўнг қўлда ўйнайди, бэкхендни иккала қўл билан бажаради. Хард ва чим кортларда ўйнашни яхши кўради.

Дамир Жалғасбай 2008 йил 21 февралда туғилган. Тўрт ёшида у Юрий Карлов қўл остида Алматидаги ЦСКА кортларида шуғулланган. Бугун у Алексей Филатов қўл остида Қозоғистон терма жамоаси академиясида ўз маҳоратини оширмоқда. Баландлиги - 190 см, вазни - 68 кг. Ўнг қўл билан ўйнайди, бэкхендни иккала қўлда амалга оширади. Чим кортда ўйнашни ёқтиради.

Даниэль Тазабеков 2008 йил 8 январда туғилган. Олти ёшидан пойтахтдаги Миллий теннис марказида Владимир Оханяннинг шогирди бўлган. Айни пайтда у Бельграддаги «Стари Кошутняк « теннис мажмуасида Велько Баряктарович қўл остида шуғулланмоқда. Баландлиги - 175 см, вазни - 62 кг. Чапақай, бэкхендни иккала қўлда бажаради. У чимда ўйнашни яхши кўради.

Қозоғистон теннис федерацияси терма жамоаси бош мураббийи Сергей Квак, умумий жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Дмитрий Костецкий, делегация раҳбари Тимур Аққазиев, Team Kazakhstan академияси департаменти директори.

Муаллиф: Ғайсағали Сейтақов

Сўнгги хабарлар