Теннис бўйича Майами турнири: Қозоғистонлик Юлия Путинцева иккинчи босқичга чиқди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform – Қозоғистонлик, дунёнинг 47-ракеткаси Юлия Путинцева Майамида (АҚШ) бўлиб ўтаётган WТА 1000 турнирининг иккинчи босқичига чиқди, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистонлик теннисчи биринчи босқичда дунё рейтингида 243-ўринни эгаллаб турган германиялик 18 ёшли Настасья-Мариана Шунк билан учрашди.

Юрий Путинцева 4:6, 6:3, 6:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Тахминан икки соат давом этган мусобақада 27 ёшли спортчи 1 та эйс амалга оширди ва 20 та брейк-пойнтдан олтитасини муваффақиятли ишлатди. Рақиб 1 эйс, 3 та брейк (4 та брейк) билан чекланди.

Юлия учинчи босқичга чиқиш учун дунёнинг 33-ракеткаси чехиялик Маркета Вондроушова билан куч синашади.

Қозоғистоннинг биринчи, дунёнинг 18-ракеткаси Элена Рибакина мусобақани иккинчи босқичдан бошлайди.

Соврин жамғармаси 8,3 миллион АҚШ долларидан ортиқ бўлган йирик турнир 3 апрел куни якунига етади. Мусобақанинг ўтган йилги чемпиони, дунёнинг биринчи рақамли ракеткаси австралиялик Эшли Барти фаолиятини якунлаганини маълум қилди ва мусобақада иштирок этишдан бош тортди.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар