Теннис бўйича Қозоғистон ўсмирлар терма жамоаси таркиби аниқланди

ASTANА. Кazinform - Бу йил теннис бўйича мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган Қозоғистон ёшлар терма жамоаси таркиби аниқланди, деб хабар беради Кazinform мухбири.
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, пойтахтдаги Миллий теннис марказида ўсмирлар ўртасида Davis Cup 16&under, Billie Jean King Cup және World Junior Tennis Competition 14&under мусобақалари учун саралаш баҳслари якунланди.

Беш кун давом этган мусобақа якунида баҳорда 14 ёшдан 16 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги жамоавий жаҳон чемпионатининг саралаш баҳсларида иштирок этадиган Қозоғистон терма жамоаси таркиби маълум бўлди.

Шундай қилиб, 16 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Амир Омарханов (Қарағанди)

2. Занғар Нурланули (Туркистон)

Учинчи теннисчи кейинроқ аниқланади.

Қизлар:

1. Инкар Дуйсебай (Алмати)

2. Полина Слепцова (Алмати)

3. Ариана Гогулина (Астана).

14 ёшгача бўлган ўғил болалар:

1. Ярослав Пшенчний (Астана)

2. Мансур Сайинов (Ақтўбе)

3. Михаил Мишченко (Алмати).

Қизлар:

1. Ева Коришева (Ақтўбе)

2. Еркежан Жанатаева (Алмати)

3. Сабина Шуҳратова (Чимкент).

Қозоғистоннинг Чимкент шаҳрида илк бор Davis Cup 16&under, Billie Jean King Cup учун саралаш баҳслари бўлиб ўтади. У Малайзиянинг Кучинг шаҳрида бўлиб ўтадиган ўсмирлар ўртасидаги жаҳон теннис мусобақасига саралаш баҳсларидир.

Фото: ktf.kz

Муаллиф:Ғайсағали Сейтақ

Сўнгги хабарлар