Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистон учинчи саватчада

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Халқаро теннис федерацияси (ITF) 14-18 сентабр кунлари Дэвис кубоги гуруҳ босқичига (Davis Cup – The World Cup of Tennis) мезбонлик қиладиган тўртта шаҳарни аниқлади, дея хабар беради Kazinform мухбири.

Қозоғистон теннис федерациясининг маълум қилишича, жамоалар 31 март куни Лондонда ўтказиладиган қуръа маросимидан сўнг маълум бўлади.

Дэвис кубоги – Жаҳон чемпионатининг гуруҳ босқичи арафасида жамоалар тўрт саватга бўлинган.

Сават таркиби:

Биринчи: Хорватия, Испания, Франция, АҚШ;

Иккинчи: Германия, Италия, Канада, Буюк Британия;

Учинчи: Қозоғистон, Бельгия, Сербия, Аргентина;

Тўртинчи: Швеция, Австралия, Нидерландия, Жанубий Корея.

Қуръа ташлаш маросими 31 март куни Нур-Султан вақти билан соат 20.00 да бўлиб ўтади.

Шу тариқа, 14—18-сентябр кунлари Болонья (Италия), Гамбург (Германия), Глазго (Буюк Британия) ва Малага (Испания) шаҳарларида 16 та жамоанинг кучли саккизлиги аниқланади.

Кейин, 23-27 ноябр кунлари энг кучли саккизта жамоа орасида Дэвис кубоги ғолиби - 2022 йилги жаҳон чемпиони номи маълум бўлади.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар