Теннис бўйича Дэвис кубоги: Қозоғистон-Норвегия учрашувида кимлар ўйнайди

NUR-SULTAN. Кazinform - 4-5 март кунлари Ослода бўлиб ўтадиган Дэвис кубоги саралаш баҳсларида кимлар иштирок этиши маълум бўлди. Бу ҳақда матбуот анжуманида маълум қилинди, дея хабар беради Kazinform мухбири.
None
None

Қозоғистон теннис федерациясидан маълум қилишларича, ушбу баҳсда юрт шарафини Александр Бублик, Михаил Кукушкин, Андрей Голубев, Александр Недовесов ва Дмитрий Попко ҳимоя қилади.

Норвегиялик Каспер Рууд, Виктор Дурасович, Лукас Хеллум Лиллеген, Герман Хоерал ва Симен Сунде Братхольм ўйинга тайёр.

Қозоғистон терма жамоаси сардори Юрий Шчукин рақибни муносиб баҳолаш кераклигини айтди.

«Норвегиялик теннисчилар рейтингда паст бўлишларига қарамай, уларнинг таркиби кучсиз эмас. Икки кунга юқори савиядаги бешта ўйин режалаштирилган. Шунинг учун биз ҳамма нарсага тайёр бўлишимиз керак», деди Ю.Шчукин.

«Қозоғистонликлар катта тажрибага эга. Норвегия терма жамоаси эса ёш ва бақувват. Биз шундан фойдаланмоқчимиз», - деди Норвегия терма жамоаси сардори Андерс Хосет.

Муаллиф: Елжан Ерали

Сўнгги хабарлар