Теннесси штатида ёшлар ўртасидаги можаро отишмага олиб келди

None
None
NUR-SULTAN. Кazinform - Теннесси штатининг Чаттануга шаҳри марказида икки гуруҳ ёшлар ўртасидаги жанжал оқибатида олти киши жароҳат олди, улардан икки нафарининг аҳволи оғир, деб хабар беради Kazinform CNNга таяниб.

Полиция маълумотларига кўра, соат 23:00 да Черри Стрит ҳудудида бир гуруҳдаги икки ўсмир бошқасига қарата ўқ узган. Шу билан бирга, ҳуқуқ-тартибот идоралари воқеанинг жиноий версиясини истисно қилмоқда.

Отишма жабрланувчилари 20 ёшларда бўлиб, ўқ жароҳатлари билан касалхонага етказилган. Тўрт нафарининг аҳволи қониқарли, қолган икки нафари ҳаёти учун хавфли жароҳатлар олган.

Чаттануга мэри Тим Келли ота-оналардан ўқотар қуролларни болалар қўли етмайдиган жойда сақлаш учун масъулиятни оширишни сўради.

Аввалроқ Техас ва Оклахома штатларида қурбонлар бўлган отишма ҳақида хабар берилган эди.

Муаллиф: Рустем Кожибаев


Сўнгги хабарлар
telegram