Тенге бир ойда 0,6 фоиз мустаҳкамланди – ҚР Миллий банки

NUR-SULTAN. Kazinform – 2021 йил декабр ойида 1 АҚШ доллари 431,20 – 436,36 тенге оралиғида ўзгарди. Бу ҳақда Қозоғистон Миллий банки маълум қилди, деб хабар беради Kazinform.

Тенге бир ойда 0,6 фоиз мустаҳкамланди – ҚР Миллий банки

Декабр ойи охирида тенгенинг АҚШ долларига нисбатан курси ой давомида 0,6 фоизга мустаҳкамланиб, бир АҚШ долларига нисбатан 431,80 тенгени ташкил қилди.

Ой давомида тенге-АҚШ доллари валюта жуфтлигидаги операцияларнинг умумий ҳажми 14,7 миллиард АҚШ долларини, шу жумладан Қозоғистон фонд биржасидаги биржа савдолари ҳажми – 4,3 миллиард АҚШ долларини, нобиржа валюта бозоридаги операциялар ҳажми - 10,5 млрд долларни ташкил қилди.