Темиртас Жусипов ва Сағиндиқ Тоғамбай бокс бўйича халқаро турнирда ғолиб чиқди

Темиртас Жусипов ва Сағиндиқ Тоғамбай бокс бўйича халқаро турнирда ғолиб чиқди
Фото: Спортни ривожлантириш бошқармаси

Қарағандида таниқли мураббий Ғалим Жарилғапов хотирасига бағишланган бокс бўйича халқаро турнир якунланиб, ғолиблар аниқланди, деб хабар беради Kazinform.

ҚР Миллий олимпия қўмитасининг маълум қилишича, 48 килограмм вазнда жаҳон чемпиони Темиртас Жусипов турнирда ғалаба қозонди. У финалда Ернар Қарапни мағлуб этди.

51 килограммда кубалик Жиовис Салфран ва қозоғистонликлар: 54 килограммда Карим Серкебаев, 57 килограммда Оразбек Асилқулов, 60 кг вазнда Талғат Сиримбетлар ғолиб чиқди.

63,5 ва 67 кг вазнда кубалик Эрисландо Альварес ва Жайро Рамис ғолибликни қўлга киритди.

Сабиржан Акқалиқов (Қозоғистон) 71 кг, Ясин Елвираз (Марокаш) 75 кг, Жиож Мануел Сото (Куба) 80 кг вазнда олтин медални қўлга киритди.

Қозоғистонлик спортчилар: 86 кг вазнда Еркебулан Акимбай, 92 кг вазнда Сағиндиқ Тоғамбай, супероғир вазнда Аманат Сабирғали шоҳсупага кўтарилди.

Турнир 17-21 декабрь кунлари бўлиб ўтди.

Сўнгги хабарлар