Темир йўл соҳасида Wabtes ва Huawei билан сунъий интеллект жорий этилмоқда

ASTANA. Kazinform – ҚР Транспорт вазири Марат Қарабаев мамлакат темир йўл соҳасига сунъий интеллект жорий этилиши ҳақида тушунтириш берди.

поезд
Фото: Виктор Федюнин/Kazinform

«Рақамли технологиялардан фойдаланиш - соҳа ривожининг асосий омилларидан биридир. Темир йўл соҳасида PSA билан биргаликда божхона ва транзит бизнес жараёнлари рақамлаштирилди, Wabtec ва Huawei билан биргаликда сунъий интеллект технологиялари жорий этилмоқда. “Бир дарча” формати логистикани оптималлаштириш устида ишламоқда», - деди М. Қарабаев.

Унинг таъкидлашича, автомобиль транспорти соҳасида жорий йилдан бошлаб рухсатномалар алмашинуви ва транспорт ҳужжатларини бошқаришнинг ягона электрон тизими жорий этилган.

«Маҳаллий ҳокимликлар билан ҳамкорликда 20 та автоматлаштирилган ўлчаш пункти ўрнатилди. Автомобиль йўллари соҳасида «e-Joldar» тизими ишлаб чиқилмоқда. Фуқаролик авиациясида барча аэропортларда электрон ҳужжатлардан фойдаланилмоқда, парвозлар кечикиб қолганда йўловчиларни автоматик суғурталаш жорий этилмоқда. Вазирлик рақамли ривожланишнинг ўзига хос векторини белгилаб берди. Бу вектор Рақамли трансформация харитаси доирасида 5 йиллик муддатда амалга оширилмоқда», - деди вазир.

Сўнгги хабарлар